Главная » 2012 » Сентябрь » 12 » Украина ва Россия автомобиллари солиқдан озод қилинди
11:54
Украина ва Россия автомобиллари солиқдан озод қилинди

 



Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 10 сентябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобилларни харид қилганлик учун Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимни бекор қилишни кўзда тутади. Қонун 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 30 август куни Сенат томонидан маъқулланди. У 11 сентябрдан кучга киради. Қонун билан Ўзбекистон Солиқ кодексининг 324-моддасига ўзгартишлар киритилди. Уларга кўра ихтисослашган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобилларни харид қилувчи фуқаролар Республика йўл жамғармасига йиғим тўламайди. Ушбу имтиёз яқин қариндошларидан автомобил ва мотоаравачаларни ҳадя ёки мерос шартномаси асосида оладиган фуқароларга ҳам тааллуқлидир. Эслатиб ўтамиз, автомототранспорт воситаларини сотиб олганлик ва вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим, автотранспорт воситаларига олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, беғараз бериш ҳамда қонунчилик томонидан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк сифатида эга бўлган тақдирда, улар Ўзбекистон ИИВ органларида рўйхатдан ўтаётган пайтда тўланар эди, деб ёзади UzDaily. Мазкур йиғим сотиб олинаётган автомототранспорт воситасининг қувватига қараб, фойдаланганлик муддати бўйича ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақи фоизларида ҳисобланарди. Ставкалар қуйдагича эди: 3 йилгача фойдаланувда бўлган – 10%, 3 йилдан 7 йилгача фойдаланувда бўлган – 7%, 7 йилдан кўп фойдаланувда бўлган – 5%. Шунингдек, 40 тагача ўриндиғи бор автобуслар ва юк кўтариш ҳажми 20 тоннагача бўлган юк машиналари бўйича йиғим харид нархининг камида 20% ни, қолган автотранспорт воситалари бўйича харид нархининг 6% ни ташкил этарди.

Просмотров: 1229 | Добавил: Elmurod | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий





Меню сайта

KIRISH JOYI
Гость
Mehmonlarga to'liq imkoniyat yo'q, shuning uchun o'z loginingiz bilan kiring yoki ro'yhatdan o'ting !

SAYTDAN QIDIRISH

YENGI MP3

FAOL USERLAR

SAYT ADMINI

YANGILIKLAR
U"Galaxy S3" dunyodagi eng mashxur smartfonga aylandi (0)
Ulug'bek Rahmatullaev konsertidan fotolar! (0)
"MTS" O'zbekistonga qaytish arafasida... (0)
Shok Xolat "Ziyoda" Avto Xalokatga uchradi.. (0)
MTS QAYTA ISHLASHI MUMKIN?! (0)
Райҳон ва Йигитали: тўй ростми? (0)
Фарзанд бер Оллохим 2 (0)
Yana bir qadam qoldi (0)
Колбаса нега арзон?.. ёхуд олтин қўшилган сосискалар (0)
“О МАРЯМ, МАРЯМ!..” (0)

MINI-CHAT
Для добавления необходима авторизация

STATISTIKA

Счетчик тИЦ и PR
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0