 "Mitsubishi Motors" zavodi bir Evro ga sotildi!
Япониянинг "Мицубиси моторс” автомобилсозлик компанияси Нидерландиядаги заводини атиги бир еврога сотди. РАТА-ТАСС
мухбирининг хабар беришича, ушбу заводни сотиб олган Нидерландиянинг
"Ви-ди-эл” компанияси бу ерда БМВ русумидаги машиналарни ишлаб чиқаришни
режалаштирмоқда. "Мицубиси моторс” компанияси вакилларининг
сўзларига кўра, сўнгги пайтда Ғарбий Европа мамлакатларида компания
томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб пасайгани боис
компания раҳбарияти ишлаб чиқариш жўғрофиясини ўзгартиришга қарор
қилган.
Хабарларга қараганда, "Мицубиси моторс” Нидерландиядаги
корхонани у ерда меҳнат қилаётган 1500 ходимнинг заводда қолиб ишлаши
шарти билан бир еврога сотган.
|