LATIFALAR
Йўлда турган ГАИ ходими бекорчиликдан папкаси устидаги пашшаларни линейка билан уриб ўлдириб ўтирарди. Биттаси тилга кирди; – Эй инсон, мени ўлдирма, мен хосиятли пашшаман. Учта тилагингни бажо келтираман. – Унда эшит. Виллам бўлишини хоҳлайман! Фишт... Вилла тайёр! – Жениффер Лопес хотиним бўлсин. Фишт... Хоним ёнларида. – Учинчиси ва энг муҳими – ҳеч нарса қилмай пул топишни хоҳлайман! Фишт... Яна ўша йўл, ўша ГАИчи, ўша папка, ишни битирган пашша сурворган... * * *
Эр хотинига деди; – Эсингдами, ўтган йили тилла соатингни йўқотгандинг. Бугун шкафни очиб эски курткангнинг чўнтагини қарасам... – Вой соатимни топдингизми?! – Йўқ, тахминимча, соатинг тушиб кетган тешикни топдим. * * *
Эр–хотин уйлари деворига гулқоғоз ёпиштирмоқчи бўлишди. – Кел, пастдаги қўшниларан сўраймиз, улар яқинда уйларига гулқоғоз ёпиштиришди. Уйимиз бир хил, нечта кераклигини аниқ билишади. Сўрашди. 15 та керак экан. Анча пул сарфлаб 15 та олиб келишганди, 4 таси ортиб қолди. – Қўшни, 15 та дегандингиз, 4 таси ортиб қолди-ку. – Ўзи шунақа бўлади, меникиям 4 та ортиб қолганди. Ана уйда турибди. * * *
Хотин эрига курортдан телефон қилмоқда. – Бу ерда бир ой дам олиб ярим вазнимни йўқотдим. 100 килодан 50 килога тушдим. Яна қолсам майлими? – Яна бир ой қолақол. * * *
– Ало, кечирасиз, Нозикойим борми? – Нозикойим йўқ, сиз Нозикойимдан икки ёш кичик, сочлари учун, кўзлари қоп-қора, ўзи эса оппоққина синглиси билан гаплашаяпсиз. * * *
– Бўлажак эринг ёшинг нечадалиги биладими ўзи? – Ҳа, қисман билади...
|