Главная » 2012 » Июнь » 18 » Тошкент метроси вагонларига видеокамералар ўрнатилади
21:02
Тошкент метроси вагонларига видеокамералар ўрнатилади
Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент метрополитени бошлиғи Бахтиёр Содиқов метрополитеннинг ишлашини яхшилаш ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани ҳақида гапириб берди.

Хусусан, бугунги кунда барча метро бекатларида огоҳликка чақирувчи автомат эълонлар тизими жорий этилган. Поездлар ҳаракатланаётган пайтда эълон қилинадиган ахборот хабарларининг матнига шубҳали эгасиз буюмлар топилганида, огоҳликни намоён этиш ва зарур хатти-ҳаракатларни кўриш зарурлиги ҳақидаги қўшимча хабар ҳам киритилди. Ушбу маълумот ҳар бир бекатда йўловчилар вагонга кирганида ва чиққанида берилади, деб ёзади "Новости Узбекистана” нашри.

"Ўтган икки йил ичида метрополитен объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта ишлар қилинди. 29 та бекатнинг барчаси замонавий видеокузатув тизимлари билан жиҳозланди”, - дейди Тошкент метрополитенининг бош муҳандиси Исмоил Баҳодиров.

"Метро кўприкларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш ишлари доирасида Салар ва Бўзсув дарёлари орқали ўтадиган кўприкларда камераларни ўрнатиш ишлари якунланди. Августга қадар Оқтепадаги метро кўпригини видеокузатув тизими билан жиҳозлаш режалаштирилган. Кейинги режаларимизда эса – вагонларни видеокамералар билан жиҳозлаш кўзда тутилган”, - дея қайд этади Исмоил Баҳодиров.

Пойтахт метросининг раҳбари ҳаракатдаги составни янгилаш масаласига ҳам тўхталиб ўтди, дея хабар беради "Туркистон-пресс” агентлиги. Айни вақтда Россиянинг "Метровагонмаш” компанияси билан вагонлар сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Йил якунигача музокаралар якунланиши лозим, деди у. Жами 14 та бош ва 16 та оралиқ вагонларни сотиб олиш режалаштирилган.

Бахтиёр Содиқов ҳозирги вақтда фойдаланилаётган вагонлар 1980-йилларда харид қилинганини қўшимча қилди. Ишлаб чиқарувчи завод уларга 50 йил кафолат берганини ҳисобга олган ҳолда, улардан ҳали узоқ вақт фойдаланиш мумкин.

Ҳаракатдаги составни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича базада ҳар ойда битта состав капитал таъмирдан чиқарилади. Бундан ташқари, вагонлар иккита эксплуатация депосида (Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларида) жорий таъмирдан ўтади, таъмирлаш ишлари жараёнида эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар алмаштирилади. Ҳар бир состав кўпи билан 6-6,5 соат узлуксиз ишлайди, кейин вагонлар мажбурий кўрикдан ўтказилади ва йўналишга ўзининг навбатдаги чиқишини кутиб туради. 

Қайд этиб ўтамиз, жорий йилнинг фақат дастлабки беш ойида пойтахт метрополитени томонидан 24,5 миллион йўловчи ташилган.
Просмотров: 700 | Добавил: Elmurod | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий





Меню сайта

KIRISH JOYI
Гость
Mehmonlarga to'liq imkoniyat yo'q, shuning uchun o'z loginingiz bilan kiring yoki ro'yhatdan o'ting !

SAYTDAN QIDIRISH

YENGI MP3

FAOL USERLAR

SAYT ADMINI

YANGILIKLAR
U"Galaxy S3" dunyodagi eng mashxur smartfonga aylandi (0)
Ulug'bek Rahmatullaev konsertidan fotolar! (0)
"MTS" O'zbekistonga qaytish arafasida... (0)
Shok Xolat "Ziyoda" Avto Xalokatga uchradi.. (0)
MTS QAYTA ISHLASHI MUMKIN?! (0)
Райҳон ва Йигитали: тўй ростми? (0)
Фарзанд бер Оллохим 2 (0)
Yana bir qadam qoldi (0)
Колбаса нега арзон?.. ёхуд олтин қўшилган сосискалар (0)
“О МАРЯМ, МАРЯМ!..” (0)

MINI-CHAT
Для добавления необходима авторизация

STATISTIKA

Счетчик тИЦ и PR
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0