Саудия Арабистонига қалин қор ёғди
Саудия
Арабистонининг жанубидаги Асир вилоятининг баъзи ҳудудларига
кутилмаганда қор ёғди. Шунингдек, кучли сел тошқинлари ҳам содир бўлди.
Бунинг натижасида 4 нафар инсон ҳалок бўлди.
Маҳаллий
телеканалларнинг билдиришича, кеча тун бўйи ёққан қор туфайли ҳаммаёқ
оппос тусга кирган. Бу кутилмаган табиат ҳодисаси туфайли кўплаб одамлар
қутқарувчилар ёрдамига эҳтиёж сезишган. Шунингдек, вилоятдаги икки
ферма табиий офатдан катта зарар кўрган. Маълумотларга кўра, Асир
вилоятида 2,1 миллион инсон яшайди.