Телефон рақамларида ўзгариш
"Билайн" ва "МТС" компаниялари яқинда "1” рақами билан бошланадиган баъзи телефон рақамларини алмаштирадиган бўлди.
Жумладан,
"Билайн” компаниясининг 105, 106 ва 108 билан бошланадиган абонент
рақамлари ҳудди шундай тартибда 805, 806, ва 808 рақамларига ўтказилади.
Шунингдек, "МТС” компаниясининг 100, 101, 102, 103, 104, 107 билан
бошланадиган Тошкент шаҳар абонентларининг телефон рақами шу тартибда
800, 801, 802, 803, 804, ва 807 рақамлари билан алмаштирилади. Мазкур
ўзгартишлар мамлакатимизда ҳалқаро алоқа кодининг ўзгартирилиши билан
боғлиқ.
"Ўзбектелеком" компаниясининг маълумотларига кўра,
Ўзбекистонда шаҳарлараро ва давлатлараро телефон сўзлашувлари учун "0”
ва "00” халқаро кодлари қабул қилинмоқда. Яқин кунларда Тошкент шаҳрида
ва босқичма-босқич бошқа шаҳарларда ҳам шаҳарлараро ва давлатлараро
телефон сўзлашувлари "0” ва "00” кодлари орқали амалга оширилади. Шунинг
учун, 100 дан 109 гача бўлган перефикс рақамлар бўшатилмоқда. Чунки
бундан буён "01", "02", "03", "04", "09" ва бошқа тезкор хизматлар уяли
алоқа абонентларидан бўшаган "101", "102" каби рақамларга ўтказилади.
|